Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
тавсиянома — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан туман (шаҳар)ларда ташкил этилган секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисининг аҳолини муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;
9. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.


«UzPSB Mobile»

UzPSB Mobile - является официальной мобильной системой для оказания удаленных банковских услуг физическим лицам